Касалланаётган болалар орасида ҳам касалликни оғир ва ўта оғир ўтказаётганлар борми?

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус касаллиги ва унга қарши эмланиш борасидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарди.

Қолган ҳолатларда, сизни назорат этаётган шифокорингизга ёки оилавий поликлиникадаги шифокорга мурожаат этиш керак. Касалланаётган орасида болаларнинг кўплиги хабар қилинди. Улар орасида ҳам касалликни оғир ва ўта оғир ўтказаётганлар борми?

Болаларда коронавирус симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир даражада кузатилаётганини амалиёт кўрсатмоқда. Бу ота-оналарнинг оилавий шифокор ёки педиатрга ўз вақтида мурожаат этиши ва шифокор назоратида даволашни олиб бораётгани натижаси деб ҳисоблаймиз.

Чунки қандай касаллик бўлмасин, шамоллашнинг илк аломатларида шифокорларга мурожаат этиб, уни коронавирус ёки йўқлигини аниқлаб олинса ҳамда стандартлар асосида тўғри даво олиб борилса, бу касаллик оғир даражага ўтмаслиги олимлар томонидан кузатилмоқда ва турли исботланган мақолаларда ёритилиб келинмоқда.

Ҳозирги пайтда фуқаро коронавирусга чалинса уй шароитида изоляция ҳолатида даволанса бўладими ёки махсус шифохоналарга мурожаат этиши керакми?

Агар шифокор тавсиясисиз мустақил равишда ПЦР-тест топширган бўлсангиз ва унинг натижаси ижобий чиққан ҳолатда уй шароитида изоляция ҳолатида коронавирус касаллигини симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир кечувини ўтказаётган беморлар даволанади.

Бу каби беморлар албатта оилавий поликлиникаги мурожаат этишлари шарт, уй шароитидаги амбулатор давони оилавий шифокор назоратида ўтказилиши керак. Бу ўз ўрнидан давони стандартларга асосланган ҳолда олиб борилиши ва касалликни асоратланиб оғир даражага ўтишини олдини олиш имконини беради.

Улашинг: