Тошкентдаги Инҳа университети икки ҳафта карантинга ёпилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 23 мартдан икки ҳафта муддатга карантинга ёпилди, дея хабар бермоқда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати.

Хабарни университет матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган. Унда маълум қилинишича, университетнинг иккала биноси, жумладан, синф хоналари, лабораториялар, кутубхона, ошхоналар, йўлаклар, заллар, зинапоялар, лифтлар ва бошқа жойлар тўлиқ дезинфекция қилинган.

Қайд этилишича, бир нафар талабада коронавирус аниқланган.

Улашинг: