Диққат:Бугундан жамоат жойларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди

Ўзбекистон ҳудудида коронавируснинг кенг тарқалиши ва кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида карантин қоидаларига риоя этилиши устидан назорат янада кучайтирилмоқда.

ССВ матбуот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб: 

  • жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.

25 мартдан бошлаб:

  • касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётгани сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолияти қайта йўлга қўйилади.
  • Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

«Ҳурматли юртдошлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сизлардан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида шахсий масъулиятни оширишингизни, тиббий ниқобларни тез-тез алмаштириб туришингизни сўраб қолади. Санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя қилмаслик салбий оқибатларга олиб келишини унутманг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг», дейилади вазирлик хабарида.  

Улашинг: