Ўзбекистонда COVID-19’га қарши эмлаш қачондандан бошланиши маълум бўлди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Zamon кўрсатувига берган интервьюсида аҳолини эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланишини маълум қилди.

“Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади. Олиб келинган вакцина (AstraZeneca) билан айтайлик, 330 минг одамни икки марта эмлашимиз керак. Бунинг учун вакциналарни исрофгарчиликка йўл қўймайдиган, вакцинани очган пайтда тўлиқ ишлатиш имкониятлари юзага келадиган, қолаверса, яна бир бор бирламчи бўғин тизимини янги вакцина билан эмлаш ишларига тайёргарлик нуқтайи назаридан бу вақтни белгилаганмиз”, — деди Нурмат Отабеков.

Улашинг: