Тошкентда қизлар 5 нафар йигитни чув тушириб кетди…

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 17 март куни соат 04:00 дан 05:00га қадар бўлган вақт оралиғида Яшнобод тумани Олтинтепа кўчасида 18 ёшли Самандар А., Бахтиёр Ё., Игорь Л., Фарҳод Қ., Шохрух С.,лар шаҳвоний мақсадларда икки нафар номаълум аёллар билан танишиб, уларга олдиндан 600 000 сўм пул ва ўзларига тегишли бўлган нархи 5.200.000 сўмлик “iPhone Xs”, 600.000 сўмлик “RedMi-5”, 4.000.000 сўмлик “iPhone 8+”, 700.000 сўмлик “iPhone 6”, 1.500.000 сўмлик “iPhone 7” русумли уяли телефон аппаратларини гаров эвазига берган вақтларида «Cobalt» русумли автомашинага ўтириб, ҳодиса жойидан қочиб кетганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 27 ёшли Юлдуз Б., 26 ёшли Муҳайё С., ва Жамшид А.,лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Юлдуз Б., Муҳайё С., ва Жамшид А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Улашинг: