«Ювентус» Криштиану Роналдуни қанчага сотмоқчи экани маълум бўлди. Ҳужумчи «Реал»га қайтишни хоҳламоқдами?

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин.


As нашрининг ёзишича, Турин клуби 36 ёшли футболчини 25 миллион еврога сотишга тайёр.

Қайд этилишича, португалиялик ҳужумчи билан ҳамкорлик «Ювентус»га йилига 87 миллион еврога тушади, шу жиҳат ҳисобга олиниб, юқоридаги сумма клубга молиявий йўқотишларнинг олдини олишга имкон беради. Шу билан бирга «Ювентус» Роналдуни бошқа клубга ўтишга мажбурламоқчи эмаслиги таъкидланмоқда.

Агар Криштиану «Ювентус»га клубини ўзгартирмоқчи эканлигини маълум қилса ва аниқ таклифни тақдим этса, италияликлар мулоқотга киришишга тайёр ҳамда уни ҳеч қандай муаммосиз қўйиб юборади. Мабодо Роналду борасида таклифлар бўлмаса, клуб у билан ҳамкорликни мамнуният билан давом эттирмоқчилиги айтилмоқда.

Улашинг: