Ўзбекистонда коронавирус юқтиришнинг кунлик антирекорди яна янгиланди

Кеча, 24 март куни Ўзбекистонда 138 кишида COVID-19 аниқланиб, коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди. Жорий йилнинг 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81 816 (+138) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари  Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари  Наманган вилоятида,
  • 2 нафари  Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Тошкент вилоятида,
  • 111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Хоразм вилоятида 3 нафар,
  • Тошкент вилоятида 19 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80143 (+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1049 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Улашинг: