Қирғизистон бош вазири Улуғбек Марипов Тошкентга келди

Қирғизистон бош вазири Улуғбек Марипов 25 март куни Тошкентга келди. Уни пойтахт халқаро аэропортида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов кутиб олди.

ЎзАнинг хабар беришича, Улуғбек Марипов 25—26 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида қатнашади. Йиғилиш якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг қўшимча қилишича, қўшни давлат ҳукумати раҳбари ташриф давомида пойтахтдаги «Texnopark» мажмуаси, IT-Park, Crafers ва Ardent Foods фабрикалари, Golden Moon ҳамда Orient Ceramic заводлари, Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг янги биносида бўлиши кўзда тутилган.

Улашинг: