Касалхонадаги ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Мумбайдаги коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохонада ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижасида тахминан 10 нафар бемор вафот этди, 70 нафар бемор эса эвакуация қилинди.

Тиббиёт муассасаси савдо марказининг учинчи қаватида жойлашган бўлиб, ёнғин биринчи қаватдан бошланган. Бинода 20 дан ортиқ ўт ўчирувчи машиналар хизмат кўрсатди. Ёнғин сабаби ҳали аниқланмаган.

Улашинг: