Самарқандда юк автомобили ағдарилиб кетди (фото)

Жорий йилнинг 25 март куни соат 14:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент-Бухоро айланма автомобиль йўли»нинг 1080-километрида “Mercedes-Benz 1843LS” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни юқотиши оқибатида автомашина йўлнинг ўнг томон четки қисмига ағдарилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Улашинг: