Туркиядан Фарғонага авиарейслар йўлга қўйилади

«Турк ҳаво йўллари» (Turkish Airlines) Туркиянинг йирик шаҳарларидан Фарғонага тўғридан тўғри рейслар йўлга қўймоқчи.

Маълум қилинишича, авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Кахриман бошчилигидаги кўп сонли турк мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ, Фарғона халқаро аэропортини кўздан кечириш ҳамда мавжуд инфратузилма ва хавфсизлик тизими билан жойида танишиш учун Фарғонага борган.

Меҳмонларни аэропорт директори Тимур Халилов ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олган.

Учрашувда Фарғона аэропортининг водий ҳудудида тутган ўрни ва роли алоҳида эътироф этилган. Меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва йўловчи салоҳияти, шунингдек, Туркия билан ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилган.

Шунингдек, мулоқот чоғида ҳаво кемаларига ер усти хизмат кўрсатиш ҳамда умумий хавфсизлик рисклари масалалари алоҳида муҳокама қилинган.

Улашинг: