Мактабларда IV чорак 29 мартдан бошланади

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, мактабларда баҳорги таътил 28 мартгача давом этади ва навбатдаги чорак 29 мартдан бошланади.

Шунингдек, хабарда мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлиги, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлиги айтилади.

Улашинг: