Хитойга яна даҳшатли қум бўрони ёпирилди

Хитойга сўнгги 15 кунда иккинчи марта қум бўрони ёпирилди. Бугун, 28 март куни бўрон Ички Мўғулистон, Ганьси, Хэбэй, Ляонин вилоятлари, пойтахт Пекин ва Тяньцзинь шаҳрига таъсир қилган.

Пойтахтнинг аксарият туманларида совуқ ҳаво таъсирида кучли шимол шамоли кутиляпти. Кўриш минимуми 1000 метрни ташкил қилади. Бўрон 12 соатдан кўпроқ давом этади ва якшанба куни кечқурун заифлашади.

Март ойи ўртасида Пекинга кучли қум бўрони ёпирилганди. Ҳаводаги чанг концентрацияси нормадагидан 160 баравар ортиб кетди. Бўрон тирбандлик, авиарейсларнинг кечиктирилиши ва бекор қилинишига сабаб бўлди. Метеорологлар фикрича, бу сўнгги 10 йилликдаги энг кучли қум бўрони бўлган.

Улашинг: