Юлдуз Усмонова уни “запрет”дан ким олиб чиққанини айтди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 15 кунлик концертидан сўнг инстаграмда жонли эфирга чиқиб, ушбу дастур атрофида бирлашганлар ҳамда уни қўллаб-қувватлаб турган муҳлисларига миннатдорлик билдирди.

Усмонова шунингдек, эфир вақтида уни тақиқдан олиб чиққан инсон ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Мени тўғри тушинсангиз ҳеч айтмаган нарсамни айтаман. Концертларга чиқишимга Президентимизнинг катта қизи Саидахон (Саида Мирзиёева – таҳр.) сабабчи. Тиш-тирноғи билан олишиб, ана шу қиз мени “запретдан” олиб чиққан. Мендан қайтмаса худодан қайтсин, – дейди Юлдуз Усмонова.

Улашинг: