XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Даврон Кабулов — «Миллионавирус» концертида «ишонган номерларимиз» олиб ташланган

    Мар 30, 2021

    «Миллион» жамоаси сардори Даврон Кабулов жамоанинг охирги «Миллионавирус» деб номланган концерт дастуридаги катта саҳна кўриниши бадиий кенгаш томонидан олиб ташланганини маълум қилди.

    Даврон Кабулов бу ҳақда журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.

    — Кўпчилик билмайдиган бир маълумотни очиқ айтиб ўтмоқчиман. «Миллион» жамоасининг янги дастурида бизнинг катта ва энг ишонган саҳна кўринишимиз бадиий кенгаш томонидан олиб ташланди. Улар «ҳозирги вазиятда бу нарсани саҳнада қўймаганимиз маъқулроқ», деган тўхтамга келишди.

    Тўғриси, шу чиқишимиздан роса умид қилгандик. Бу саҳна кўринишини ўзимиз ҳам, Миркомил акам, Алишер ҳам мазза қилиб ижро қилишаётганди. Қарийб ярим соатлик чиқишимиз олиб ташланди. Бизни хурсанд қилган ҳолат, катта чиқишимиз олиб ташланган ҳолда ҳам томошабинлар бизни жуда яхши кутиб олди. «Бу концертингиз зўр чиқибди, бошқача бўлибди», дейишганида жамоадагилар бир-бирига қараб, «Агар ишонган номеримиз қўйилганида нима бўларди», деб қўйдик.

    Мухлисларни соғинган эдик. Балки шу сабабдан ҳеч ким ҳеч нарсадан шикоят қилмасдан, мазза қилиб ролларини ўйнади, дейди Даврон Кабулов, «Миллион» жамоаси сардори, шоумен.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!