Италиялик 7 йиллик қочоқ мафиозни YouTubeдаги канали фош қилиб қўйди

Доминикан Республикаси ҳукумати Италия миллий таомлари рецептлари ёритилувчи YouTube каналини яратган қочоқ мафиозни Италияга топширди, дея маълум қилди давлат полицияси.

Марк Ферен Клод Биар 2014 йилдан бери Реджо-Калабрия жанубий провинциясида «ндрангета» кланларидан бири томонидан ташкил этилган гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги учун ҳибсга олиш ордеридан яшириниб юрган. Етти йил ўтгач уни Коста-Рикадан кўчиб ўтган Доминикан Республикасидаги Бока-Чика курортидан топишди.

Қочоқ мафиоз маҳаллий италияликлардан ажралмаган ҳолда тинч ҳаёт кечирган: уни излаётганлар учун арвоҳга айланганди.
Биар рафиқаси билан биргаликда YouTube каналини юритишган: Италия миллий таомларига бағишланган роликларни жойлашган.

«Унинг Италия миллий таомларига бўлган муҳаббати Интернет ва ижтимоий тармоқларда изини топишга, шунингдек, видеода доимо юзсиз тасвирланадиган ошпазни татуировкаси орқали аниқлашга ёрдам берди», — дейилади хабарда.

Ўтган ҳафта Интерпол Италия тергов органлари билан ҳамкорликда Биарни ҳибсга олди. Душанба куни жиноятчи қўриқчилар назоратида Миланга учиб кетди.

Улашинг: