Телефонида диний мазмундаги тақиқланган материалларни сақлаб келган деҳқонободлик йигит ушланди

    Мар 30, 2021

    Жорий йилнинг 18 февраль куни «Новосибирск-Тошкент» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, 1996 йилда туғилган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида рўйхатда турувчи Х.Р. билан олиб борилган тезкор профилактик суҳбат давомида у Россия Федерациясида ишлаши давомида «Хизбут-таҳрир» террорчилик ташкилотининг таъсирига тушганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.

    Унга тегишли бўлган “Vertex” ҳамда “Redmi” русумли уяли телефон аппаратлари текширилганида, хотирасида диний мазмундаги тақиқланган материалларни сақлаши ва ўзига яқин бўлган танишларига тарқатганлиги аниқланди. Текшириб кўришлик мақсадида унга тегишли бўлган уяли телефон аппаратлари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!