Ўзбекистонга яна 5,5 млн доза вакцина келтирилади

COVAX дастури доирасида жорий йилнинг май-июн ойларида 2 млн доза AstraZeneca, апрел-июн ойларида эса 3,5 млн доза ZF-UZ-VAK2001 вакциналарини Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирли Абдуҳаким Ҳожибоев маълум қилган. 

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда. 

Шу билан бирга, айни пайтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан яна қўшимча AstraZeneca вакцинасини харид қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

  • Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Тошкентга Covid-19’га қарши AstraZeneca (CoviShield ) вакцинасининг биринчи партияси — 660 минг доза олиб келинганди. 27 март куни Хитойдан яна бир партия – 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди.
  • Ўзбекистонда аҳолини оммавий эмлаш жараёни 2021 йилнинг апрел ойидан бошланиши эълон қилинган. Биринчи галда катта шаҳарларда, кейинроқ туманлардаги аҳолини эмлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
  • Эмлаш жараёнида AstraZeneca ҳамда ZF-UZ-VAC2001 вакциналарининг ҳар иккаласидан ҳам фойдаланилади. Апрел ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда аҳолини эмлаш ишлари бошланади. Май ойида туманлар ва кичик шаҳарлар аҳолиси эмланади. Қолган аҳоли қатламини эмлаш эса июн ойида амалга оширилади.

Улашинг: