Қашқадарёда ҳайдовчи 2 нафар қизни уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетди

    Мар 31, 2021

    19 март куни соат 15:20 ларда, Қарши шаҳрида Samsung савдо маркази рўпарасида, «Cobalt» ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган Д.Б. ва М.Б.ларни уриб юборади.

    У биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган. Пиёдалар Б.Д. ва М.Б.лар енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилишган.

    Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб ҳайдовчи аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

    Суд томонидан ҳайдовчи Ш.Н. га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!