Чет элга кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан эмланиш талаб этиладими?

Чет элга кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан кутиб олувчи давлатда белгиланган талаб ва тартибларига кўра вакцинация талаб этилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

– Чет элга кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан эмланиш талаб этиладими?

– Ҳар бир давлатда белгиланган талаб ва тартибларига кўра эмланиш керак, яъни сиз бормоқчи бўлган давлатнинг талабларида эмланганлик мажбурий деб белгиланса, шунга қараб вакцинация талаб этилади.

– Вакцина олишдан бош тортганларга нисбатан жазо чоралари кўриладими?

– Бу борада кўп маълумотлар бериб борилмоқда. Яъни, эмлаш жараёни мажбурий эмас. Бироқ вакцинадан бош тортишдан аввал коронавирус касаллиги билан касаллангандан кейинги кузатиладиган асоратлар тўғрисида ҳам ўйлаб кўриш керак, деб ҳисоблаймиз.

Улашинг: