«Одамлар тиббий хизмат сифатидан норози» — Шавкат Мирзиёев

Айни дақиқаларда Президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси таҳлил қилиняпти. 

Президент 3 та йўналиш бўйича соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари олдига савол қўйди. 

1. Жорий этилган янги тизим бўйича тиббий харита шакллантирилгани, аҳолининг хавф гуруҳларига бўлингани нимани кўрсатиб берди?

2. Маҳаллалар кесимида тиббиёт бригадалари шакллантирилиб, аҳоли билан манзилли ишлаш бошландими ва бундан нечта фуқаро миннатдор бўлди?

3. Тиббиёт муассасаларида қайси хизмат пулли, қайси бепул бўлди?

Президент раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаётганини, айнан шунинг учун ҳам 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинганини айтди. Раҳбарларнинг дунёқараши ўзгармас экан, бу рўйхат яна давом этиши мумкин. 

— Одамлар тиббий хизмат сифатидан норози. Соҳада “Темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтари каби масалани ичига кириб, мунтазам шуғулланмасак, ислоҳотлар натижасини халқимиз сезмайди. …Пандемия бизга шуни ўргатди: ҳар бир вилоятда дори-дармонларнинг нархи ошиб кетмаслиги учун ўзининг 3-6 ойлик захираси бўлиши керак, деди Президент.

Улашинг: