XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўқувчининг қўлига «2» баҳо қўйган ўқитувчиси огоҳлантирилди

    Апр 1, 2021

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 65-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси ўқувчининг қўлига “2” баҳо қўйганлиги акс этган видео тарқалди.

    Ҳолат Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ва шаҳар халқ таълими бўлими масъул ходимлари томонидан ўқувчининг онаси иштирокида ўрганилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум бўлишича, мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Қ.Д. 2-синф ўқувчиларига дарс ўтиш чоғида берилган вазифага ижобий жавоб бера олмаган ўқувчи Н.A.нинг қўлига “2” баҳо қўйган. Мазкур ҳолатни ўрганиш чоғида бир йилдан буён ушбу мактабда ўқувчиларга инглиз тили фанидан дарс бераётган ўқитувчи Қ.Д. га ўқувчига нисбатан бу хатти-ҳаракати педагогик-психологик жиҳатдан нотўғри эканлиги тушунтирилди. Унинг етарлича тажриба тўпламаганлиги, педагогик фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаганлиги инобатга олиниб, огоҳлантирилди. Ёш ўқитувчига методик, педагогик-психологик ёрдам бериш учун малакали устозлар бириктирилди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!