«Қўйлиқ» кўприги 20 кунга ёпилди

Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасидаги кўприк 20 кунга ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 апрелидан 20 апрелига қадар йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, Фарғона йўли кўчасидаги Қўйлиқ ота мақбарасидан Бектемир шоҳкўчасига чиқувчи кўприк ҳаракатланиш учун ёпилади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган. Ноқулайликлар учун узр сўралган. 

Улашинг: