Сирдарёда янги уй-жойларни қуришдаги талон-торожлик

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Юлдуз” маҳалласида янги қурилган уй-жойларда ўтказилган назорат ўлчовида, “А.О’.” МЧЖ раҳбари ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 272,3 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари А.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Улашинг: