Дунёда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 130 миллионга етди

Пандемия бошидан бери то 2 апрель, жума кунига қадар бутун дунёда коронавирус билан касалланиш бўйича 129 737 943 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Американинг Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Университет маълумотларига кўра, дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш оқибатидаги ўлим сони 28 298 632 тага ўсган, 104 миллионга яқин бемор касалликдан тузалган.

АҚШ касалланганлар ва вафот этганлар сонининг кўплиги бўйича етакчи бўлиб қолмоқда. Мамлакатда 30 миллион 540 минг кишида COVID-19 аниқланган, 553 140 та ўлим қайд этилган. Беморларнинг 23 миллионга яқини соғайган.

Вирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда Бразилия турибди. Мамлакатда пандемия бошидан бери 12 839 844 киши инфекцияни юқтириб олган, шулардан 325 284 нафари вафот этган, 11 миллиондан ортиғи касалликдан соғайган.

Улашинг: