ИИВ ЙҲХББ «ГАИнинг духини синдириш» сарлавҳаси остида тарқалган видеога муносабат билдирди

Тошкент вилоятида ‘ГАИ’нинг духини синдириш бўйича мастер класс сарлавҳали хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот берди.

Хабарга кўра, воқеа 31 март куни 4Р-6 Тошкент–Чимён автомобиль йўлининг 17-километрида содир бўлган. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходими А.Абдураҳимов ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «DAF TE 105 XF» русумли юк автомобилини светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатлангани учун тўхтатган ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирган.

Қайд этилишича, ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи баённома тузилганидан ғазабланиб, ердан қўлига қаттиқ жисм олиб, жисм билан уриш ниятида инспекторни қўрқитмоқчи бўлган. Ҳолат атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашинг: