Қозоғистон президенти ҳукуматни истеъфога чиқариш билан таҳдид қилди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда мамлакатда аҳолини “CОВИД-19”га қарши эмлаш ишлари тезлаштирилмаса, ҳукуматни истеъфога чиқариш билан таҳдид қилди.

Қозоғистон февраль ойида Россиянинг Sputnik-V вакцинасидан фойдаланган ҳолда оммавий эмлаш кампаниясини бошлаган эди. Аммо шу кунгача эмлашни фақатгина 47,000 киши қабул қилган.

Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойга мурожаат қилган президент, апрель ойида вазият ўзгариши кераклигини, акс ҳолда соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари учун дилни хира қилувчи қарорлар қабул қилинишини айтди.

Улашинг: