ИИБ ходими ўз кўксига ўқ узган. У вафот этган

Жиззах вилояти прокуратураси “HUQUQ va ISTE`MOLCHI” газетасида чоп этилган ИИБ ходимининг ўлими борасидаги мақола юзасидан расмий муносабат билдирди.

«2020 йил 29 август куни соат тахминан 09-40 ларда Дўстлик туман ИИБ маъмурий биносининг назорат ўтказиш пунктида хизматга жалб қилинган туман ИИБ ходими бўлган марҳум Ш.Б ўзига бириктирилган “Макаров” номли 7230-рақамли жанговар қурол билан кўкрак қисмига бир маротаба ўқ узиб, тан жароҳати олганлиги сабабли туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан, Ш.Б соат 10-30 ларда вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда», дейилади мақолада.

Улашинг: