Коронавирус: Ўзбекистонда бир сутка ичида 200 га яқин бемор аниқланди

Жорий йилнинг 2 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 нафарга ортиб, 83 435 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 3 нафари Бухоро вилоятида;
  • 2 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Наманган вилоятида;
  • 6 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 23 нафари Тошкент вилоятида;
  • 144 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар;
  • Тошкент вилоятида 19 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81449 (+146) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1356 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Улашинг: