Бугун Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 4 апрелда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудидан нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол 17-22 м/с гача эсиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқдан юқори бўлмайди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади.

Улашинг: