Фарғонадаги ички ишлар бўлимидан 20 ёшли йигитнинг ўлиги чиққани айтилмоқда

    Апр 4, 2021

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува тумани ички ишлар бўлимига суҳбат учун олиб кириб кетилган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

    Постда ёзилишича, Қува (Фарғона) да 20 ёшли, соппа-соғ йигитни ИИВ ҳодимлари “суҳбат қилиш”  учун олиб кириб кетиб, ўлигини олиб чиқиб берган. Ўлимга сабаб қилиб, унинг “йиқилиб тушгани” кўрсатилган.

    “Эшитишимча, ниқоб бўйича жарима қилишмоқчи бўлишганда, 20 ёшли бола ва ИИБ ҳодимлари орасида бироз тортишув бўлибди. ИИБ ҳодимлари йигитнинг “эсини киритиб қўйиш” мақсадида олиб кириб кетган, маълум муддатдан кейин “йиқилиб тушиб” вафот этган болани мурдасини олиб чиқиб беришибди”, деб ёзади хабар муаллифи.

    QALAMPIR.UZ воқеага аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати билан боғланди. Вилоят ИИБ тез орада ҳодиса бўйича расмий муносабат билдирилишини маълум қилди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!