Россияда ишга жалб қилишнинг янги тартиби тасдиқланди

    Апр 4, 2021

    Россия Федерацияси ҳудудига коронавирус инфекцияси кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тезкор штаб томонидан мамлакатга чет эл фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича Ҳаракатлар алгоритми тасдиқланган.

    Ушбу Aлгоритмга мувофиқ, чет эл фуқароларини ишга жалб қилиш учун иш берувчи ташкилот қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

    • миллий, федераль ёки минтақавий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши;
    • штатдаги ходимлари сони камида 250 нафар бўлиши;
    • даромади 2 миллиард рублдан ортиқ бўлиши;
    • солиқлардан қарзи йўқ бўлиши.

    «Работа в России» порталида иш берувчи ташкилотларнинг чет эл фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича буюртмалари шакллантирилади, талабномалари жойлаштирилади ва меҳнат мигрантларини Россияга олиб кириш билан боғлиқ бошқа жараёнлар амалга оширилади.

    Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун транспорт, овқатланиш, турар жой ва карантин жойларини ташкил этиш иш берувчи ташкилот томонидан таъминланиши керак.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!