Андижонда бирданига 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 15:40ларда, Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Карнайчи МФЙ ҳудудидан ўтган «А-373 М-39» автомобиль йўлининг 407-километрида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

1) ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган З.И. бошқарувидаги «Кобальт» русумли;

2) ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Х.Қ. бошқарувидаги «Нексия-3» русумли;

3) ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги «Ласетти» русумли;

4) ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Кобальт» русумли автомобиль ҳайдовчиси З.И. ҳамда «Дамас» русумли автомобиль йўловчиси М.А.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан  Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига ойдинлик киритилмоқда. 

Улашинг: