«Бирор ерда ишламасин. Телевизорда расмини чиқариб, хиёнатчи деб бериш керак»- Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев кеча видеоселекторда ишдан олинган раҳбарлар ҳақида кескин фикр билдирди

Президент вилоят, шаҳар ва туман раҳбарлари жойларда кичик бизнес вакиллари билан умуман мулоқот қилмаётганини танқид қилган. «Инфратузилма йўқ, газ, электр энергияси ва айланма маблағ йўқ», — дейди давлат раҳбари.

Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Бўтаев, Солиқ бошқармаси бошлиғи Бозоров, вилоят Марказий банки раҳбари Ражабов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳасанов, вилоят Марказий банки раҳбари Саидов ва Солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадиев лавозимидан озод этилсин.

Улар бирор ерда ишламасин. Улар шунча ойлик бериб, шунча ҳаракат қилганимизни, сиёсатга хиёнат қилганини билиши керак.

Шу билан бирга, Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳридаги солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан бўшатилади.

Ишдан олинганлар ишлаган даври учун ҳамма ойлигини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқариб, «хиёнатчи» деб бериш керак. Халқ буларнинг кимлигини, сиёсатга қарши эканини билиши керак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Улашинг: