Ўзбек футболи: Ҳакам дарвозанинг ташқи томонидан урилган голни ҳисобга олди (видео)

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувлари давом эттирилди. Шу куни “Қўқон-1912” сафарда “Машъал”га қарши баҳс олиб борди.

Муборакдаги беллашув 0:2 ҳисобида қўқонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, ўйиндаги дастлабки гол ҳакамларнинг қўпол хатоси билан содир бўлди. Гап шундаки, 51-дақиқада Мўминжон Мелиевнинг йўллаган зарбаси “Машъал” дарвозасига ташқи томондан кирди. Бош ҳакам Вадим Агишев эса голни инобатга олди. “Қўқон-1912”нинг иккинчи голига Шоҳназар Норбеков (77′) муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Улашинг: