XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди

    Апр 10, 2021

    Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6203, 09.04.2021й) асосида Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқланди;

    Шунингдек, Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5069, 09.04.2021й) асосида:

    ➖ Улуғбек Ахмадович Азамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
    ➖ Абдулазиз Ўролбоевич Ақкулов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига; 
    ➖ Авазжон Қудратиллаевич Каримов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига; 
    ➖Зариф Очилович Казаков туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5067, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов  ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Хужамқулович Муротов лавозимидан озод этилди;

    Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5068, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фахриддин Умарович Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!