Сергелида аҳолидан йиғилган пуллар манзилига етиб бормади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “О.К.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, аҳолидан уй-жой коммунал хизмати учун йиғиб олинган 108,1 млн сўм нақд пулларни ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, сохта йиғилиш баённомаси ва ширкат ишчиларига ойлик иш ҳақи сифатида тарқатилганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан УЖМШ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Улашинг: