Маймунларни ўғирликка ўргатганлар қўлга олинди

Фото: «English.alarabiya.net»

Нью-Деҳлида полиция маймунларга ўткинчи йўловчилардан нарса ўғирлашни ўргатаётган икки кишини ҳибсга олди. Велорикшада ўғирликка дуч келган маҳаллий адвокат фирибгарларга қарши ариза ёзган, дея хабар бермоқда Аl Аrabiya.

Таъкидланишича, ҳуқуқшунос компаниялардан биридан рикшада кетаётганда жониворлар қандай қилиб чўнтагидан олти минг рупиясини ўғирлаганини пайқаб қолган. Сўнгра маймунлар билан бирга эркаклар қочиб кетишаётганини кўриб қолган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари улардан иккитасини автобус бекатида қўлга олишга муваффақ бўлишди. Учинчи жиноятчи қочишга улгурди. Шундан сўнг маймунлар ҳайвонларни қутқариш марказига юборилди.

Улашинг: