ЎзЖОКУ талабасида коронавирус аниқланди. Ўқиш онлайн шаклга ўтказилди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ётоқхонасида яшовчи талабада коронавирус аниқланди. Ушбу маълумотни «Дарё»нинг университетдаги манбаси тасдиқлади.

Коронавирус аниқлангани сабабли университет ётоқхонаси карантинга олинган. Бундан ташқари, талаблар учун ўқиш жараёнлари 12 апрель, душанба кунидан бошлаб икки ҳафтага онлайн шаклга ўтказилиши маълум қилинди.

Улашинг: