XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Қайси одатдан воз кечилса умрни 28 йилга узайади?

    Апр 11, 2021

    Спиртли ичимликдан воз кечиш умрни 28 йилга узатиришга қодир. Бу ҳақда “Express” нашри Каролинска институти (Швеция) олимлари маълумотларига таянган ҳолда ёзади.

    Тадқиқот 20 йил давом этган. Бу вақт давомида мутахассислар Дания, Финляндия ва Швециядаги пиянисталар неча йил яшашганини кузатишган.

    Ичкиликка ружу қўйганлар турли касалликлардан кўпроқ ўлишган. Улар ичиб, ўз ҳаётларини ўртача 28 йилга қисқартиришган.

    Бутун дунё бўйлаб шифокорлар мунтазам равишда спиртли ичимликнинг соғлиққа салбий таъсири ҳақида огоҳлантириб келишади. Уларнинг кам миқдори ҳам саратон ва бепуштлик касаллиги эҳтимолини оширади. Шунингдек, ақлий ва жинсий заифликни келтириб чиқариши мумкин.

    Қолаверса, ичкиликдан кўпинча жигар, юрак тизими ва мия азият чекади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!