БАА илк бор фазога араб аёлини жўнатади

    Апр 12, 2021

    Бирлашган Араб Амирликлари фазога жўнатадиган навбатдаги 2 фазогир номини эълон қилди. Эътиборлиси, 4 минг номзод ичидан танлаб олинган фазогирлардан бири аёл киши. У фазога йўл оладиган биринчи араб аёли бўлади.  

    БАА бош вазири Муҳаммад бин Рошид Ол Мақтумнинг таъкидлашича, танлаб олинган бўлғуси фазогирлар – Муҳаммад ал-Мулла ва Нура ал-Матруш яқин орада NASA’нинг астронавтларни тайёрлаш дастурига қўшилади.  

    2019 йил 25 сентябрда Бойқўнғир космодромидан «Союз-ФГ» ракетасида БААнинг биринчи фазогири Ҳазза ал-Мансурий фазога парвоз қилганди. Унга парвози давомида россиялик Олег Скрипочка ва америкалик Жессика Мур ҳамроҳлик қилганди. 

    Ал-Мансурий Халқаро коинот станциясида 8 кун бўлгач, россиялик Алексей Овчинин ва америкалик Ник Хейг билан бирга 3 октябрда «Союз МС-12» кемасида Ерга қайтган. Ал-Мансурий коинотга парвоз қилган илк БААлик фазогир ва ХКСда бўлган илк араб бўлди. 

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!