Одил Аҳмедов янги клуби билан шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасида иштирок этадиган «Цанчжоу Майти Лайонс» клуби билан шартнома имзолади. 

33 ёшли футболчи янги жамоасидаги илк ўйинини 21 апрель куни «Циндао»га қарши ўтказиши мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов бунгача Хитойнинг «Шанҳай СИПГ» ва «Тяньцзинь Тэда» клубларида ҳам ҳаракат қилган. Сўнгги жамоасини молиявий инқироз туфайли тарк этганди. 

Улашинг: