Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир

Рўза — бандани дунёда ифторга, уқбода ифтихорга етказадиган қутлуғ ибодат.

Рўза — нафсни сабр қафасида тутмоқ, ишқ самосидат руҳга тутунмоқ.

Рўза — ғафлатдан қутлуғ тирилмоқ, шаҳватга қарши курашмоқ.

Рўза — зоҳиран қоринни оч қолдириш, теран нигоҳ ила эса қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдирмоқ.

Ғайрат ва муҳаббат билан ёзилган дастурхон дунёда қанчадан қанча эшикларни очишга кучи етади, лекин бир мўминнинг кичкина оғзини очолмайди.

Рўза ўзлигимизга уюштирган саёҳатимиз
Рўза — бизга йўқсилга яқин бўлишни, фақир билан баҳам кўришишни, дўст билан қадрдон бўлишни ўргатган муаллими азиз.

Рўза — муҳтожларга бориш билан, ўзимиз, ўзлигимизга келган муҳташам саёҳат.

Рўза — дарёда тополмаганимиз мусаффо ҳаётни, томчида топмо санъати.

Рўза — исёнкор очлик эълони эмас, итоаткор бандалик вазифаси.

Рўза — машаққатда тобланмоқ, ишқда қоврулмоқ, сабр билан тўғриланмоқ ва ризо билан тўймоқ.

Рўза — мукофотини аниқлаш учун математика илми чорасиз қолган ибодат.

Меҳр-шафқат мавсуми
Оғизнинг чанқоқлик билан қуришига мукофот қилиб, кўнгилнинг нурдан ясалган косалар билан ишқ ирмоғидан сувга қониши.

Рўза — ичимиздаги душманга нисбатан энг буюк жиҳоднинг ягона номи.

Рўза — бандани Аллоҳдан узоқлаштирган ёмонликлардан ҳимояланиши учунбутун умматларнинг пешонасига ёзилган раййон муҳри.

Рўза — ҳаёт йўлида Қуръон чироғи билан Қадр топмоқлик.

Рўза — дунёда гуноҳларни, уқбода дўзах оловини сўндирмоқ учун муҳаббат билан ёнмоқ санъати.

Рўза — меҳр ва шафқатнинг китоблардан қалбларга ҳижрат қилгани эҳсон мавсуми.

Рўза — қўлимизни аввал виждонимизга, кейин эса яхшилик учун чўнтагимизга олиб борган инфоқ баҳори..

Саноқли кунларнинг саноқсиз яхшиликлар ибодати
Рўза — дунё ғала-ғовурида йўқотиб қўйган ўзлигимизни, кимсасизларни хотирдамоқ билан топган дийдор вақти.

Рўза — саноқли кунларнинг беҳисоб яхшиликларининг ибодати.

Рўза — ҳамма нарсага эришиш билан қидирган ҳаловатни, ҳеч нарсани ўзимизники дея билмаслик билан топган хотиржамлигимиз василаси.

Рўза — жисм кемаси барча ҳаромларга ёпиб, ҳалол денгизининг саломат соҳилига ихлос капитанлиги билан чиққанимиз қутлуғ сафар.

Рўза — бола учун завқли ўйин, ёшлар учун ўзига хос фазилат, кексалар учун азиз хотира, аёллар учун мустасно зийнат.

Рўза — қалбдаги ниятнинг ҳолда самимиятга, ҳаётда маданиятга айланиши.

Рўза — очкўзнинг зиндонидан, кўнгли тўқнинг саройига юксалиш.

Рўза — кўкда ҳилолни, ерда ҳалолни кузатишнинг шуури.

Рўза — нафс тарбияси, кўнгил тазкияси, қалбдаги кирларнинг тасфияси…

* Тазкия — зийнатламоқ
* Тасфия —покламоқ.

“Ислом ва эҳсон” сайтидан олинди.
Манба: Azon.uz

Улашинг: