Рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб берувчи Сall-марказ ташкил этилди

Рамазон ойида кўпчиликда рўза тутишга доир бир қатор саволлар пайдо бўлади, бу саволларга кимдан тўғри жавоб олиш, бу муаммони ҳал қилиш, ҳамда динимиз кўрсатмалари асосида саволларга жавоб беришни йўлга қўйиш мақсадида  Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 13 апрелдан 13 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари тавсия этилади:

  • 99-649-84-44
  • 99-643-84-44

Улашинг: