Бошсиз 1 йилдан кўп яшаган хўроз

1945 йилда америкалик бир фермер Майк лақабли хўрознинг бошини танасидан жудо қилганидан сўнг, у бошсиз ҳолда нақд 1 ярим йил ҳаёт кечиради. Хўрознинг миясининг бир қисми ва 1 та қулоғи сақланиб қолган.

Хўроз ҳали ўлмаганлигини пайқаб қолган фермер унга тўғридан-тўғри пипетка орқали сут ва дон юбориб, уни боқади. Мамлакат бўйлаб бу хўроз намойиш қилингач, у машҳур бўлиб кетган. Бошсиз хўрознинг ҳақиқий эканлиги тасдиқланиб, расмийлаштирилган. Кўпчилик бу тажрибани такрорлашга уриниб кўрган, аммо бошқа ҳеч бир парранда бошсиз ҳолда икки кундан ортиқ яшай олмаган.

Улашинг: