Конор Макгрегорнинг Дастин Порьега қарши жанги бекор қилиниши мумкун

    Апр 14, 2021

    Енгил вазн тоифаси вакиллари Конор Макгрегор (22-5) ва Дастин Порье (27-6) ўртасидаги жанг бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда ирландиялик UFC жангчиси маълум қилди.

    Гап шундаки, яккакурашчилар ўртасида тортишувли ҳолат юзага келди. Аввалига Порье январдаги жангдан кейин Конор томонидан унинг фондига хайрия қилиниши ваъда қилинган 500 минг доллар келиб тушмаганини айтди ва Макгрегор бунинг учун жавоб беришини маълум қилди. Конор эса хайрия пуллари қарз эмаслиги ва уни ўтказиб беришга мажбур эмаслигини айтди.

    Конор сўнгги постида Порьега қарши жангни бекор қилиши ва 10 июль кунги мусобақада бошқа яккакурашчи билан жанг қилишини айтди.

    “Сен ақлсиз қишлоқи. Режасиз 500 минг доллар… Менимча, пул борасида ҳеч нимани тушунмайсан. Айтганча, жанг бекор қилинади. Мен 10 июль куни бошқа бирортаси билан жанг қиламан. Омадингни берсин. Жамоам ҳар бир хайрия керакли жойга бориши учун барча ишни қилади. Менинг саховатпешалигим барчага аён. Номимни булғашга уринганинг учун ҳали жавоб берасан. Сен тамомсан”, дейди UFC жангчиси Конор Макгрегор.

    Эслатиб ўтамиз, Конор ва Порье ўртасидаги учинчи жанг 2021 йилинг 10 июлида UFC 264 мусобақасида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. 

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!