Москва қаҳвахонасида мижоз антисептикдан захарланди

Москванинг машҳур Cofix  қаҳвахонасида мижозга сув ўрнига антисептик берилди.

Аниқланишича, меҳмон бир қултум ичган ва дарҳол ўзини ёмон ҳис қилган. шундан сўнг, у Склифосовский номидаги илмий-тадқиқот институтида касалхонага бир неча кун ётқизилган. Антисептик шиша ичига айнан қандай қилиб солиб қўйилгани ҳали аниқ эмас.

Таъкидланишича, жабрланувчининг опаси полицияга ариза ёзган, улар қаҳвахонада текширув ўтказишди.

Маълум бўлишича, Cofix ўз хатосини тан олди ва «Подъем» нашрига воқеа учун жавобгар ходимлар ишдан четлатилганлигини айтди.

«Ходимларнинг бепарволиги туфайли антисептик ичимлик суви идишида ташилган»,- дея тушунтирди компания. Улар қаҳвахона меҳмонига тиббий харажатларни қоплашни таклиф қилганликларини таъкидладилар, аммо у бу таклифни рад этган.

Улашинг: