Мурод Назаровнинг бойликлари миқдори ҳақидаги маълумот ростми?

Машҳур тадбиркор бойлиги 50 миллион доллар атрофида эканини маълум қилди. Бу ҳақда «rost24.uz» хабар берди.

Одатда Ўзбекистонда бойлар ўз маблағи миқдорини ошкор қилишдан чўчишади. Аммо юртимизда кўп қаватли уйлар комплексини қуриб келаётган “Murad biuldings” компанияси эгаси Мурод Назаров AlterEgo лойиҳасига берган интервьюсида бойлиги қарийб 50 миллион доллар атрофида эканини маълум қилди.

Аввалроқ ОАВда Мурод Назаров  “Murad biuldings” компаниясини Ўзбекистон биринчи президентининг собиқ ёрдамчиси Улуғбек Мирзамуҳамедов билан ҳамкорликда бошлагани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Аммо машҳур ўзбек ишбилармони ҳукуматга яқин, амалдор ҳамкори борлиги ҳақида ҳеч қачон тан олмаган. Назаров одатда бизнесдаги катта ютуқларга ўз тиришқоқлиги билан, “крыша”сиз эришганини айтиб келади…

Қизиқ, тадбиркорнинг бугунги бойликлари миқдори ҳақида берган маълумоти ростми?

Улашинг: