«Қасос олиш учун»: Самарқандда «Тik-Tok» билан қўрқитган босқинчилар қўлга олинди

Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 08 апрель куни фуқаро 25 ёшли М.Мақсуд Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 05 апрель куни 26 ёшли У.Мухиддин уни алдов йўли билан Самарқанд тумани “Бўзи” маҳалласи ҳудудидаги қаровсиз жойга олиб бориб, у ерда унга тазйиқ ўтказиб, нархи 2 200 000 сўмлик “SAMSUNG S-20A” русумли, нархи 1 500 000 сўмлик “SAMSUNG” русумли телефон аппаратларини ҳамда 200 АҚШ доллар ва 112.000 сўм пул маблағларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ушбу ҳолатни 25 ёшли Б.Шерзод видеотасвирга олиб, видеотасвирни “Тik-Tok” ижтимоий тармоғига чиқариб, шарманда қилиш йўли билан қўрқитиб, икки дона телефон аппаратларини қайтариб олиши учун 5 000 000 сўм пул беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган ва шу куни Самарқанд шаҳри “Кафтархона” маҳалласи ҳудудида У.Мухиддин ва Б.Шерзодлар М.Мақсуддан товламачилик йўли билан 400 АҚШ доллар олаётган вақтларида ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Мухиддин ва Б.Шерзодларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида, жабрланувчи М.Мақсуд У.Мухиддин официант бўлиб ишлаган ресторанда овқатланиб, 1 000 000 сўм пулларни тўламасдан кетиб қолганлиги сабабли, У.Мухиддин ишдан бўшатилганлигини қасдини олиш мақсадида ушбу жиноятни содир қилганлиги аниқланган.    

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Улашинг: