Рамазон ойида иш вақти бир соатга камаяди

Ингушетия ҳукумати Рамазон ойи муносабати билан республикада иш кунини қисқартирди, — дея хабар қилди республика раҳбарининг матбуот хизмати.

«Ингушетия раҳбари Маҳмуд-Али Калиматов мусулмонларга Рамазон ойида муқаддас рўза тутишлари учун қулай шароитлар яратишга қаратилган буйруқни имзолади», — деб хабар беради Интерфакс.

Ҳужжат иш кунини бир соатга қисқартиришни назарда тутади ва корхоналар, ташкилотлар ва хизматларнинг раҳбарларига муқаддас рўза ойида электр энергияси, газ, сув таъминоти ва алоқа воситаларининг узлуксиз бўлиши; озиқ-овқат маҳсулотларини сотадиган дўконлар соат 23:00дан олдин ёпилмаслиги ва сотилаётган маҳсулотлар нархини кўтармасликни таъминлаш буюрилган.

Транзит транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчилари учун масжидларда рўзани очиш учун шароитлар яратилади.

Улашинг: